15:55 / 06.05.2015
2062

БМТ Марказий Осиёда гиёҳвандликка қарши курашга 70 млн доллар ажратади

БМТ гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси Марказий Осиёда гиёҳвандлик назорати соҳасида янги дастурни ишлаб чиқди.
Умумий қиймати 70 млн долларни ташкил этувчи ушбу дастур 5 май куни, Марказий Осиёда гиёҳвандлик назорати соҳасидаги минтақавий ҳамкорлик бўйича келишув Меморандумига аъзо мамлакатлар ташқи ишлар вазирларининг тўққизинчи учрашувида тақдим этилди.
Тадбир Туркманистон пойтахти Ашхободда ўтказилди. Учрашув якунларига кўра Марказий Осиё давлатлари томонидан 2015-2019 йилларда минтақавий ҳамкорлик декларацияси ва дастури қабул қилинди.

Top