15:41 / 06.05.2015
2329

Дворкович яна фарзанд кўрди

Россиф Федерацияси бош вазири ўринбосари Аркадий Дворкович Инстаграм тармоғидаги саҳифаси орқали учинчи маротаба ўғил фарзанд кўрганлигини маълум қилди.
Маълум бўлишича, бола 2 май куни дунёга келган, бугун эса унинг туғилган ҳақидаги гувоҳномаси олинган. Болага Денис деб исм қўйилган.
“Ҳеч нарса билан қиёслаб бўлмайдиган бахт!”, - деб ёзган ўз саҳифасида Дворкович.
Эслатиб ўтамиз, Дворкович россиялик тижоратчи аёл Зумруд Рустамовага уйланган.

Top