09:26 / 06.05.2015
1589

Серхио Рамос: "Ювентус"га қарши ўйинда фақат мен ёмон ўйнадим"

Мадриднинг "Реал" клуби футболчиси Серхио Рамос Чемпионлар лигаси ярим финали доирасида "Ювентус"га қарши кечган учрашув ҳақида фикрларини билдирди.

"Умуман олганда жамоа ёмон ўйнамади. Фақат мен жуда ёмон ўйнадим, аммо бу мени ташвишга солмайди. Мен мураббийга, мураббий эса менга ишонади.

Олдинда жавоб ўйини бор ва биз тўқнашув тақдирини ўз фойдамизга ўзгартира оламиз. Ярим ҳимоячилар кўпроқ югуриш талаб этилади, аммо мен кимнингдир хатосини ажратиб кўрсатмоқчи эмасман.

Жавоб ўйинида яхшироқ ҳаракат қиламиз. Ҳаммаси ўзгаришига ишонаман. Таслим бўлиш - менга хос эмас", - дейди Рамос.

Top