01:40 / 06.05.2015
1729

Таиланд қироли ярим йилдан сўнг халққа кўриниш берди

87 ёшли Таиланд қироли Пхумипон Адульядет сўнгги ярим йилда биринчи марта сешанба куни жамоат олдида ногиронлар аравачасида чиқиш қилди. Бу ҳақда Associated Press агентлиги хабар бермоқда.

Мамлакатнинг барча телеканаллари қиролни Бангкокдаги шифохонадан Таиланднинг тарихий қисмида жойлашган Буюк қасрга олиб келинишини бевосита кузатиб борди.

Йўл бўйлаб халқ вакиллари “Яшасин қирол!”, - дея қутлашган. 5 май – Таиланднинг миллий байрами – тож кийиш куни ҳисобланади. Пхумипон ўтган йилнинг октябрь ойида шифохонага ётқизилган эди. У 1946 йилдан буён мамлакат қиролли ҳисобланади.

Top