13:00 / 07.05.2015
3215

AIRCUZ Ўзбекистондан Хитой ва Туркияга автомобилда юк ташишга кўмак беради

Тошкентдаги Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Халқаро автомобилда юк ташувчилар уюшмаси (AIRCUZ)нинг 2014 йилги фаолияти якунлари ва истиқболдаги вазифаларига бағишланган умумий йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Ўзбекистон Халқаро автомобильда юк ташувчилар уюшмаси халқаро юк ва йўловчи ташишни ривожлантириш, ташкилот аъзолари ва хорижий шериклар ўртасида манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйишга кўмаклашмоқда.

Умумий йиғилишда мамлакатимизнинг автомобилда халқаро ташиш соҳасида фаолият юритаётган компаниялари манфаатларини ҳимоя қилиш, рақобат учун шароит яратишга доир масалалар муҳокама этилди.

Транспорт соҳасида ҳамкорлик қилиш учун устувор аҳамиятга эга дастур ва лойиҳалар хусусида фикрлар билдирилди. Транспорт коммуникацияларини янада ривожлантиришга инвестицияни жалб этиш, имтиёзли кредитлар ажратиш ва бошқа масалалар кўриб чиқилди.

Finance.uz’нинг хабар беришича, AIRCUZ 2015 йилда Туркия ва Хитой йўналишида халқаро ташишларни ошириш масаласига катта эътибор қаратиш ниятида. Ассоциация аъзоларининг фикрича, ушбу йўналишлар Ўзбекистон автомобилда халқаро юк ташувчилари учун нисбатан истиқболлидир.

Top