09:35 / 07.05.2015
1935

Москваликлар интернет орқали фастфуд устидан арз қилиш имкониятига эга бўлади

Москва шаҳри мутасаддилари “Мой город” порталида фастфуд таомлари устидан арз қилишга мўлжалланган махсус рунк очишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда савдо департаменти раҳбари Алексей Немерюкка асосланган ҳолда M24.ru сайти маълумот бермоқда.
Немерюкнинг сўзларига қараганда, сервис яқин бир неча ой ичида очилади. Олинган аризалар Роспотребнадзорнинг Москва бўлинмасига юборилади; сўровларга 30 кун ичида жавоб берилади.
“Фастфуд шаҳобчаларини Роспотребнадзор йилига бир марта текширишга ҳақли. Аммо истеъмолчиларнинг талабларига биноан махсус текширишлар ҳам ўтказиш мумкин. Биз аризаларни портал орқали тезроқ ва фаолроқ тўплаш масаласини кўриб чиқамиз”, - деб изоҳлади янгиликни Немерюк.

Top