15:55 / 07.05.2015
4662

MY5 телеканалидаги “Саккизинчи синов” кўрсатуви молиявий муаммолар сабаб тўхтатилди

MY5 (“Менинг юртим”) телеканалидаги “Саккизинчи синов” кўрсатуви молиявий кўмак йўқлиги сабаб вақтинча тўхтатиб турилади. Бу ҳақда кўрсатув бошловчиси Парвиз Фаттоев “Даракчи” газетасига маълум қилди.

Фаттоевнинг сўзларига кўра, ҳозиргача кўрсатувнинг 18та сони эфирга узатилган, бироқ у кўрсатувни тайёрлаш учун “шу кунга қадар молиявий тарафдан кўмак олмаган”.

Парвиз Фаттоев кўрсатувнинг нафақат муаллифи ва бошловчиси, балки иш юритувчиси, компьютер графикаси муҳандиси, монтаж устаси ва ҳайдовчиси вазифасини ҳам бажаришига тўғри келган.

“Синов эфиридан сўнг молиявий кўмак бўлади, деб ўйлагандим... [Телеканал] раҳбарияти томонидан кўмак берилгач, сифатли кўрсатув билан эфирга қайтмоқчиман”, - дейди Фаттоев.

Top