05:28 / 07.05.2015
3414

Обама Сурияга нисбатан санкциялар муддатини узайтирди

АҚШ президенти Барак Обама Сурия билан муносабатларга қўйилган тақиқ муддатини яна бир йилга узайтирди. Бу ҳақда Оқ уй матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, президент Вакиллар палатаси спикери Жон Байнерга шу ҳақдаги мактубини жўнатган.

"Сурияда сақланиб қолаётган адолатсиз режим туфайли бу давлатга нисбатан санкциялар ҳам сақланиб қолади", дейди Обама.

У бу давлатда ҳукумат томонидан аҳолига зуғум ўтказилаётгани ва инсон ҳуқуқлари бузилаётганини кескин танқид қилган.

Top