16:21 / 07.05.2015
1698

Тошкент ва Брюссель Ўзбекистон-ЕИ Ҳамкорлиги кенгаши йиғилишига тайёргарлик кўрмоқда

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов 7 май куни Ўзбекистонга мунтазам парламентлараро алмашувлар доирасида ташриф буюрган Европа парламентининг Марказий Осиё мамлакатлари ва Мўғулистон билан алоқалар бўйича Делегацияси раиси Ивета Григулени қабул қилди.

ТИВ матбуот хизмати хабарига кўра, суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги муносабатларни ривожлантириш масалалари ҳамда Олий Мажлис палаталари ва Европа парламенти алоқаларининг ҳозирги ҳолати ва уларни чуқурлаштириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Мулоқот давомида кўп режали ҳамкорликни кенгайтириш, сиёсий, савдо-иқтисодий ва гуманитар соҳалардаги алоқаларнинг шартномавий-ҳуқуқий асосини мустаҳкамлашдан икки томон ҳам мафаатдор эканлиги таъкидланди.

Томонлар Ўзбекистон-ЕИ Ҳамкорлиги кенгашининг навбатдаги йиғилишини ўтказишга тайёргарлик кўриш жараёнига алоҳида эътибор қаратдилар. Учрашувда ЕИ Eлчиси Юрий Штерк иштирок этди.

Top