05:18 / 08.05.2015
2148

БМТ Бош котиби Порошенко ва Польша президенти билан Украинадаги вазиятни муҳокама қилди

БМТ Бош котиби Пан Ги Мун Украина ва Польша президентлари билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда БМТ сайтида маълум қилинмоқда.

Бош котиб учрашув чоғида Бронислав Коморовский ва Пётр Порошенко билан Украинадаги вазиятни муҳокама қилди.

“Уч етакчи Украинада давом этаётган можаро бўйича фикрлар алмашишди. Учрашув давомида БМТ бош котиби барча томонларни зудлик билан ва тўлиқ ҳажмда Минск келишувларини бажариш бўйича чора-тадбирлар пакетини амалга оширишга чақирди”, дейилмоқда хабарда.

Top