05:33 / 08.05.2015
2145

Деҳли ва Теҳрон Эронда Чабахор портини ўзлаштириш ҳақида меморандум имзолади

Ҳиндистон ва Покистон Ҳиндистоннинг Эрон жануби-шарқидаги Чабахор портини ўзлаштиришдаги иштироки ҳақида ўзаро ҳамжиҳатлик меморандумини имзолади

Ушбу ҳужжат Ҳиндистон транспорт вазири Нитин Гадкари ва Эрон транспорт ва шаҳар ривожланиши вазири Аббос Аҳмад Охундий томонидан имзоланди. 

“Меморандум имзоланиши билан Ҳиндистон ва Покистон тижорат компаниялари Ҳиндистон компаниялари Чабахор портидаги иккита мавжуд причални ижара олиб, улардан кўп мақсадли ва контейнер юк терминаллари сифатида фойдаланишга рухсат берадиган тижорий шартнома бўйича музокаралар бошлашлари мумкин бўлади”, дейилмоқда Ҳиндистон Ташқи ишлар вазирлиги берган хабарда.

Эрон ва Ҳиндистон 2003 йилда Покистон чегараси яқинида, Уммон кўрфазида жойлашган Чабахор портини ривожлантиришга келишиб олганди. Бироқ Эронга нисбатан киритилган санкциялар туфайли режа амалга ошмаган. Шу орада, ўтган йилнинг 30 июнь куни Эрон ядровий дастури бўйича келишувнинг имзоланиши олдидан Ҳиндистон Эрон билан турли соҳаларда, жумладан энергетика соҳасида ҳамкорлик қилиш бўйича музокаралар ўтказишни бошлади. 

Ҳиндистон ТИВ берган хабарда таъкидланишича, Чабахор портида юк терминалининг бўлиши чегаралари нисбатан унча узоқ бўлмаган Афғонистонни денгиз портига альтернатив чиқиш йўли билан таъминлайди ва унинг минтақавий ва жаҳон бозорига жалб қилинганлигини сезиларли даражада оширади.

Top