16:05 / 08.05.2015
1761

Ўзбекистон авиацияси фахрийлари олқишланди

“Тошкент” халқаро аэропортидаги Хотира ёдгорлиги 9 май – Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган тантанали учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” матбуот хизмати хабар бермоқда.

Тадбир давомида “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, меҳнат фронти фахрийлари, байналмилалчи-жангчилар ва Ўзбекистон авиацияси ривожига ҳисса қўшган ўз фахрийларини олқишлади.

Концерт дастуридан иборат тадбирда авиакомпания бўлинмаларининг иқтидорлари ёшлари, шунингдек, авиация ходимларининг фарзандлари чиқиш қилди. Учрашув якунида Хотира ёдгорлиги остига гулчамбарлар қўйилди.

Top