05:03 / 08.05.2015
2335

Польша президенти 8 майни Ғалаба куни деб эълон қилди

Польша президенти Бронислав Коморовский эндиликда 8 май мамлакатда янги давлат байрами – Ғалаба миллий куни сифатида нишонланиши ҳақидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда “ТАСС” ахборот агентлиги хабар бермоқда

Фармонга кўра, 1945 йил 9 майдан Ғалаба ва озодлик миллий байрами сифатида нишонлаб келинган байрам бекор қилинди. Ҳужжатда янги байрам “фашист Германия устидан ғалаба ҳақидаги хотирани умрбод сақлаб қолиш мақсадида” киритилаётгани айтилган.

Top