17:32 / 08.05.2015
3242

Путин ва Си Цзиньпин атом соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилди

Россия президенти Владимир Путин хитойлик ҳамкасби Си Цзиньпин билан учрашув ўтказди. Учрашув доирасида бир қатор муҳим сиёсий ва иқтисодий масалалар борасида музокаралар олиб борилди.
Жумладан, атом соҳасида ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Владимир Путиннинг баёнотида айтилишича, Хитой ва бошқа давлатлар ҳудудида атом станцияларининг қурилиши, ушбу лойиҳаларнинг амалга оширилишида “Росатом”нинг иштирок этиши борасида муайян келишувларга эришилган.

Top