17:14 / 08.05.2015
14320

Саёҳат учун энг яхши давлатлар аниқланди

Жаҳон иқтисодий форуми (ЖИФ) экспертлари томонидан сайёҳлик ва саёҳатлар секторидаги рақобатбардошлик рейтинги тузилди. Бу рейтингнинг энг юқори поғонасини ўзининг яхши инфратузилмаси, маданий ресурсларининг юқори даражаси ва ҳордиқ чиқариш учун кенг имкониятларга эгалиги ҳисобига Испания эгаллади.

Рейтингнинг 2 ва 3-ўринларини мос равишда Франция ва Германия эгаллаган. Сайёҳлик учун энг яхши давлатларнинг юқори ўнталигида, шунингдек, АҚШ, Буюк Британия, Швейцария, Австралия, Италия, Япония ва Канада ҳам қайд этилди.

Top