10:09 / 08.05.2015
3483

Тошкентда замонавий ёшлар ҳақида фильм тақдимоти бўлиб ўтди

Тошкентда “Шунқорлар” фильми ижодкорлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

“Шунқорлар” фильмида Ўзбекистонда навқирон авлоднинг сифатли таълим-тарбия олиши учун яратилаётган шароитлар ҳамда бунинг самарасида ўзбекистонлик ёшлар қўлга киритаётган ютуқлар ҳақида ҳикоя қилинади.

Фильм сценарийси муаллифи Элмира Ҳасанова, режиссёр – Умид Ҳамдамов, оператор – Умид Маликов. Асосий ролларни Маҳфуза Боботиллаева, Беҳзод Ҳамроев, Тоҳир Саидов сингари таниқли актёрлар билан бирга Суръат Исломов, Нигина Анорбоева, Фотиҳ Насимов, Шаҳноза Абдумаликова каби ёшлар ижро этган.

Top