09:13 / 09.05.2015
2020

Ироқда масжид олдида содир этилган иккита портлаш оқибатида 17 киши ҳалок бўлди

Ироқнинг шарқида жойлашган шиалар масжидида содир этилган теракт оқибатида 17 киши ҳалок бўлди, 37 киши жароҳат олди, деб хабар берди Reuters ахборот агентлиги.
Бу ҳақда полиция вакиллари хабар бердилар. Қайд этилишича, портлаш одамлар масжиддан чиқиб келаётган пайтда содир этилган.
Портловчи қурилма масжид ёнига қўйилган машина ичида бўлган. Биринчи портлашдан кейин террорчи-худкуш иккинчи бомбани портлатган.

Top