13:39 / 09.05.2015
13356

Ислом Каримов айрим халқларнинг ғалабага қўшган ҳиссасини камайтириб кўрсатишга интилганларни танқид остига олди

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов МДҲ давлатлари раҳбарларининг Москвада бўлиб ўтган норасмий саммитидаги чиқишида айрим халқларнинг ғалабага қўшган ҳиссасини бўрттириб кўрсатиб, айримлариникини эса, аксинча, камайтиришга уринувчиларни танқид остига олди.
“Айрим фикрлар билдирилди, бу арифметика ва бухгалтерия эмаслиги ҳақида. Менимча, бундай фикрлар айтиш ўринсиз, биринчидан, одобдан эмас, иккинчидан эса тўғри эмас. Дўстимиз Атамбаев гўёки кимнидир койигандек гапирди... Бу ҳам ўринсиз ҳаракат, яхшиликка олиб келмайди”, - унинг сўзларини келтиради Интерфакс агентлиги.
“Умумий хулосага кўра, кимдир жуда тартибли ва сипо бўлиб, ғалабада маълум роль ўйнаган, бошқалар эса ҳисса қўшмаган. Ваҳоланки ғалаба умумий хатти-ҳаракатлар меваси бўлган эди”, - қўшимча қилди у.
Ислом Каримовнинг таъкидлашича, ғалаба умумийдир. Ҳар бир мамлакат, ҳар бир халқ, ҳар бир раҳбар уни қаерда нишонлашини ўзи ҳал қилиш ҳуқуқига эга.
Шунингдек, у республиканинг ўша пайтдаги 6.5 млн аҳолисидан 1.5 млн киши фронтга йўл олганини, улардан 500 минги ўз уйларига қайтиб келмаганини эслатиб ўтди.

Top