07:00 / 09.05.2015
2144

Криштиану Роналду Непалда зарар кўрганларга ёрдам тариқасида 7 млн евро ажратди

Мадриднинг “Реал” клуби ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду Непалдаги зилзила оқибатида азият чеккан одамларга ёрдам тариқасида 7 млн евро ажратди.
Mirror нашрининг ёзишича, форвард ушбу маблағни Непалда фаол ишлар олиб бораётган Save the Children ташкилоти ҳисобига ўтказиб берган.
7.3 минг киши Непалдаги табиий офат қурбонига айланди. 7.9 магнитудали ушбу зилзила 25 апрель куни эрталаб содир бўлди.

Top