07:07 / 09.05.2015
2169

Яман ҳукумати хусийлар билан музокара олиб бормоқда

Яман ҳукумати исёнчи хусийлар гуруҳи билан тинчлик ўрнатиш борасида музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда Sputnik агентлиги хабар бермоқда.
Айтилишича, музокаралар Уммон ҳукумати воситачилигида амалга оширилмоқда. Бунинг учун Уммон президенти ўринбосари Ҳолид Бахах махсус Яманга ташриф буюрган.
Илгарироқ Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири Одил ал-Жубайр 12 майдан Яманда ўт очиш беш кунга тўхтатилишини маълум қилганди.

Top