14:02 / 10.05.2015
2622

БАА Ямандаги вазиятни барқарорлаштиришда Эрон иштирок этмаслиги кераклигини айтди

Ямандаги сиёсий вазиятни барқарорлаштириш мумкин, аммо бунда Эрон иштирок этмаслиги керак. Бу ҳақда БАА ташқи ишлар вазири Анвар Гаргаш Sky News Arabia телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.
“Хусийлар – Ямандаги сиёсий жараённинг бир қисмидир, аммо улар қурол кучига суянмаслиги керак. Вазиятни барқарорлаштириш учун Эроннинг аралашуви шартмас”, - деди у телеканал эфирида.

Top