08:17 / 10.05.2015
4056

Бразилия мудофаа вазири: Ғарб етакчиларининг Москвага бормаслик ҳақидаги қарори хато бўлди

Москвада кеча бўлиб ўтган Ғалаба Парадига ташриф буюрган Бразилия мудофаа вазири Жак Вагнер Ғарб етакчиларининг Москвага бормаслик ҳақидаги қарори хато эканлигини таъкидлаб ўтди.
“Менимча, бу хато қарор эди. Муносабатларни яқинлаштириш йўлларини қидириш керак. Бу ерга парадга ҳурмат изҳор қилиш учун ташриф буюриш Украина масаласини ҳал қилиш учун платформа вазифасини бажарадиган муносабатларни ўрнатишга ёрдам берган бўларди. Шахсан мен бу ерга келишни жуда хоҳлаган эдим. Фақат яқинлашиш ҳисобидан муросага келиш мумкин, жанжал ва тўсиқлар яратиш ҳисобидан эмас”, - унинг сўзларини келтиради Sputnik агентлиги.
Шунингдек, у Бразилия президенти Дилма Русефф байрамга шахсий сабаблар туфайли кела олмаганини маълум қилди.
Бундан ташқари, Вагнернинг таъкидлашича, 2015 йилдан бошлаб Бразилияда Иккинчи Жаҳон урушининг тугаши билан боғлиқ тантаналарда Россиянинг байроғи ҳам кўтарилади.

Top