15:59 / 10.05.2015
3308

Малайзия Саудия Арабистони бошчилигидаги коалицияга қўшилди

Малайзия Саудия Арабистони бошчилигидаги ҳарбий коалиция таркибига қўшилган 12-давлат бўлди. РИА Новости агентлигининг маълум қилишича, бугун Малайзия ҳарбий ҳаво кучлари самолётлари Саудия Арабистонининг ҳарбий ҳаво базаларига келиб тушган.
Эслатиб ўтамиз, коалиция Яманда ҳаракат қилаётган исёнчи хусийлар гуруҳига қарши курашмоқда. Дастлаб коалиция фақат Форс кўрфази араб давлатларидан иборат эди. Ўтган ҳафта Сенегал ҳам коалиция таркибига 2 минг ҳарбий хизматчисини юборишини эълон қилди. Ундан кейин коалицияга қўшилган давлат Малайзия бўлди.
Саудия Арабистони мудофаа вазирлигининг ахборот беришича, коалиция ҳарбий амалиётларининг бошқариш маркази Малайзия ва Сенегал қуролли кучлари қисмларини коалиция қисмларига қўшиш ҳамда уларнинг иштирок шартлари бўйича музокаралар олиб бормоқда.

Top