08:47 / 10.05.2015
2694

Тошкентдаги чиқинди қутиларида реклама жойлаштирилиши мумкин

Тошкент шаҳрини ободонлаштириш бош бошқармасининг маълум қилишича, хусусий тадбиркорларнинг икки томонлама ҳамкорлик бўйича таклифлари кўриб чиқилади. Ҳамкорлик доирасида шаҳардаги чиқинди қутиларида уларнинг рекламалари жойлаштирилиш мумкин бўлади.
Эслатиб ўтамиз, 2010-2012 йилларда бошқарма шаҳар кўчаларида 4 395 ахлат қутиси ўрнатган эди. Энди уларнинг сиртига реклама жойлаштирилиши мумкин. Шу йўл билан харажатларнинг бир қисмини қоплаш режалаштирилмоқда.

Top