08:49 / 10.05.2015
2935

Туркиянинг собиқ президенти 97 ёшида вафот этди

Туркиянинг собиқ президенти Кенан Эврен 97 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Milliyet нашри хабар бермоқда.
Кенан Эврен президентлик лавозимини 1982-1989 йилларда эгаллаб турган. 2014 йилда у 1980 йилги давлат тўнтаришидаги иштироки туфайли умрбод қамоқ жазосига маҳкум қилинган эди. Ушбу тўнтариш Туркия тарихининг энг қонли саҳифаларидан бири ҳисобланади; тўнтариш натижасида ҳокимиятни эгаллаган кучлар минглаб одамларни қийноққа солган ва қатл қилган.

Top