15:29 / 11.05.2015
2536

Бердиев ва Ганчаренко «Локомотив»ни бошқаришга асосий номзод мураббийлар бўлиб турибди

Москванинг «Локомотив» клуби бош мураббийи Миодраг Божович истеъфога чиқарилди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатган.

Ҳозирда унинг ўрнини эгаллаш учун бир йўла иккита мураббий бош даъвогар сифатида кўрсатилмоқда. «РИА Новости»нинг спортга ихтисослашган интернет нашри Р-Спорт нашрида ёзилишича, Краснодарнинг «Кубан» клуби собиқ бош мураббийи Виктор Ганчаренко ва «Ростов» бош мураббийи Қурбон Бердиев ушбу номга асосий номзод бўлиб туришибди.

Олдинроқ, юқорида номи келтирилган манбада, Божович ўз ихтиёрига кўра мураббийликдан кетгани ва унинг ўрнини вақтинчалик мураббий сифатида Игорь Черевченко эгаллагани ҳақида хабар бериб ўтилганди.

Top