14:55 / 11.05.2015
1431

Чусовитина Варна шаҳрида мавсумдаги учинчи ғалабасига эришди

Болгариянинг Варна шаҳрида ўтказилган спорт гимнастикаси бўйича дунё биринчилигида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Оксана Чусовитина энг яхши натижани қайд этди.

Таяниб сакраш машқларини бажариш бўйича Чусовитина 14,650 очко тўплаган ва ўзининг асосий рақибалари словакиялик Тея Белак (14,250 очко) ҳамда швейцариялик Жулия Штайнгруберни (14,050 очко) сезиларли фарқ билан ортда қолдирган.

Бу натижа 39 ёшли Оксана учун мавсумдаги учинчи ютуқ бўлди. Ўз вақтида Олимпиада ўйинлари ғолибаси бўлган гимнастикачи жорий йилнинг мартида Германиянинг Котбусс шаҳрида, апрелда эса Словения пойтахти Любляна шаҳрида ўтказилган турнирларда ғолиб бўлганди.

Top