15:26 / 11.05.2015
1240

Латвия мудофаа вазири президентликка номзодини кўрсатди

Латвиянинг “Яшиллар ва деҳқонлар иттифоқи” партияси президентликка мудофаа вазири Раймонд Вейониснинг номзодини кўрсатди.

РИА Новости агентлигининг маълум қилишича, ундан ташқари, партия Лиепаи шаҳри думаси раҳбари Улдис Сескс номзодини кўриб чиққан. Аммо охирида Вейонис номзоди маъқул топилган.

Top