15:20 / 11.05.2015
2407

Ўзбекистонда ногиронлар учун ускуналар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди

Ўзбекистонда ногиронлар учун реабилитацион ускуналар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Бу ҳақда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Вазирликнинг БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорликда ишлаб чиққан ва амалга ошираётган лойиҳаси доирасида ногиронларнинг замонавий асбоб-ускуналарга бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида чет эл тажрибаси ўрганиб чиқилиб, янги турдаги маҳсулот ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш борасида бир фикрга келинди. Ногиронлар реабилитациясига мўлжалланган техник воситаларни ишлаб чиқаришга қизиқиш билдирган корхона ва ташкилотлар вакиллари иштирокида семинарлар ўтказилиб, шу пайтгача автомобиль, велосипед ва мототехника учун эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқариш билан шуғулланган бир қатор корхоналар орасидан ҳамкорлар топилди. Айни пайтда улар тилга олинган ускуналарнинг дастлабки нусхаларини ишлаб чиқариб, синов мақсадларига топширгани маълум қилинмоқда.

Top