08:35 / 11.05.2015
2785

Ўзбекистонлик ёш енгил атлетикачилар Осиё чемпионлари бўлишди

Ўзбекистонлик Владислав Полюнин ва Сафина Саъдуллаева айни кунларда Қатар пойтахти Доҳада бўлиб ўтаётган ўсмирлар орасида енгил атлетика бўйича Осиё чемпионатида ғолиб бўлди ва Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобига илк медалларни ёзиб қўйишди.    

Владислав Полюнин найза улоқтириш бўйича 79,11 метрлик натижа кўрсатиб, чемпион бўлган. Яна бир ҳамюртимиз Александр Свечников шу тур бўйича62,22 метрнатижа билан 4-ўринни эгаллади.Сафина Саъдуллаева эса баландликка сакрашда1,71 метрнатижа билан ғолиб бўлди. Яна бир ҳамюртимиз  Шаҳноза Бойжигитова Сафинага бор-йўғи3 сантиметрбой бериб, 5-ўринни эгаллади.  Яна бир ёш спортчимиз Жалолиддин Ҳамроқулов 200 метрга югуришда яримфиналда ўзининг аввалги натижасидан тезроқ югуриб, 22,30 сония билан финал босқичига йўлланма олди. Бу тур бўйича финал 11 майда бўлиб ўтади.

Шу спортчимиз 100 метрга югуришда 11,02 сония натижа кўрсатиб, бу турда ҳам финал босқичига еттинчи натижа билан йўлланма олди. Дмитрий Пупко уч хатлаб сакрашда14,23 метрнатижа билан 5-ўринни эгаллади.Анна Шиманис 200 метрга югуришда 26,41 сония натижа билан 9-ўринни эгаллаб, финал босқичига йўлланма ололмади.400 метрга югуришда финалда Анжела Белова 59,55 сония натижа билан 8-ўринни; найза улоқтиришда Санобар Эркинова42,04 метрнатижа билан 6-ўринни; болға улоқтиришда Асалхон Мухтарова47,30 метрнатижа билан 4-ўринни эгаллади.Яна уч нафар спортчиларимиз 400 метрга тўсиқлар билан югуриш тури бўйича қатнашдилар. Қизлардан Сабина Умарова ва Комила Ёқубова саралаш босқичида ўз гуруҳларида мос равишда 1.05.05 ва 1.06.05 дақиқа билан 2- ва 3-натижани кўрсатиб, финал босқичига йўл олдилар. Ўғил болалардан Шоҳруҳ Баратов 55,71 сония натижа қайд қилиб, финал босқичига йўл олишга муваффақ бўлди.

Top