12:58 / 11.05.2015
3853

Рамзон Қодировнинг матбуот котиби ички ишлар бошқармаси раҳбарининг 17 ёшли қизга уйлангани ҳақидаги хабарни инкор қилди

Чеченистон раҳбари Рамзон Қодировнинг матбуот котиби Альви Каримов ички ишлар бошқармаси раҳбарининг 17 ёшли қизга уйлангани ҳақидаги маълумотларни инкор қилди.

Эслатиб ўтамиз, илгарироқ Рамзон Қодиров 60га яқинлашиб қолган полициячи Нажуд Гучиговга 17 ёшли Хеда Гойлабиевани иккинчи рафиқа сифатида никоҳига олишга рухсат бергани ҳақида маълумот тарқатилган эди. Эндиликда, Чеченистон раҳбарининг матбуот котиби бу хабарни инкор қилмоқда.

Бу борада Альви Каримов “Говорит Москва” радиоси эфирида баёнот берган.
“Ҳеч қандай тўй бўлгани йўқ, - таъкидлаган у. – Гапиришга арзийдиган нарса йўқ. Умуман олганда, мактабни битирган ёши катта қиз ўз ҳаётини ўзи ҳал қилиш ҳуқуқига эга, лекин бундай масала ҳали кўтарилгани йўқ”.

Top