12:28 / 11.05.2015
2813

Роналдо: "Месси, Роналду ва Неймар – ажойиб футболчилар, аммо футболга юлдузлар етишмаяпти"

Бразилиялик собиқ футболчи Роналдо бугунги футбол оламида юлдузлар танқислиги кузатилаётгани ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

У Istoé нашрига берган интервьюсида "Реал" ҳужумчиси Криштиану Роналду ҳамда "Барселона" ҳужумчилари Месси ва Неймар номларини санаб ўтган. Унинг фикрича, бу футболчилар ажойиб ҳужумчилар ҳисобланишади, аммо уч нафар юлдуз футбол оламига камлик қилади.

"Мен Зиданнинг Месси ҳақидаги фикрига қўшиламан, у ажойиб футолчи. Худди шу шу фикрларни Роналду ва Неймарга қўлласа ҳам бўлади. Аммо футболга юлдузлар етишмаяпти", - дейди Роналдо.

Шунингдек, Роналдо келажакда мураббий бўлиб ишламаслигини маълум қилган.

Top