05:53 / 11.05.2015
2392

Саудия Арабистони қироли Яман халқини мазҳабпарастликдан сақлаб қолишни истаётганини айтди

Саудия Арабистони қироли Салмон ибн Абдулазиз Ямандаги операция “қардош Яман халқини минтақадаги хавфсизликка таҳдид солаётган сектант гуруҳлардан” қутқаришга қаратилганини айтмоқда. Бу ҳақда Al Arabiya телеканали хабар берди.

Қирол исёнчилар “қўшни давлатларга хавф солаётгани ва минтақада ўз таъсирини кенгайтиришни уринаётган хорижий давлатлар томонидан қўллаб-қувватланаётганини” қўшимча қилиб ўтди.

Аввалроқ ҳусийчилар Яманда 12 майдан кучга кириши режалаштирилган тинчлик сулҳига рози бўлгани маълум қилинганди.

Top