10:38 / 11.05.2015
2401

Тошкентда дастлабки Реклама ва дизайн мактаби очилмоқда

11 май куни Ўзбекистондаги илк Реклама ва дизайн мактаби маърузалари учун қабул бошланади. “Газета.uz”нинг хабар беришича, бу мактабда асосий йўналишлар бўйича билимлар олиш ва ўз ишининг усталари билан мулоқот қилиш мумкин бўлади.

Икки ҳафталик “Реклама” ва “Дизайн” курслари (1-12 июнь кунлари давомида) саккиз маърузадан иборат ва ҳар куни битта маъруза тингловчилар эътиборига ҳавола этилади.

Маърузалар медиа режалаштириш, интернет-маркетинг, копирайтинг, SMM, интеграциялашган реклама кампанияларини ўтказиш, фирма услуби ва қадоғи дизайни, типографика ва реклама дизайни асослари, иллюстраторда ишлаш сирлари ва бошқаларни қамраб олади.

Маърузачи сифатида креатив ва реклама агентликлари, шунингдек, Тошкентдаги дизайн-студияларнинг мутахассислари ва раҳбарлари чиқиш қилади. Мактабга унинг сайтида ёзилиш мумкин (маърузага кириш – пуллик).

Top