18:48 / 12.05.2015
2614

Google бош директори Tesla асосчисини дайдига ўхшатди

Google бош директори Ларри Пейж PayPal тўлов тизими, Tesla Motors автомобиль бренди ва SpaceX коинот дастури асосчиси ва ҳамтаъсисчиси Илон Маскнинг ажабтовурлиги ҳақида фикр билдирди. Замонамизнинг энг машҳур новаторларидан бири ҳақидаги китоб муаллифига берган шарҳида Google бош директори ўзининг дўсти Маскни дайди деб атади, деб хабар бермоқда Business Insider нашри.    

Ларри Пейж ўзининг шарҳини “Илон Маск: Tesla, SpaceX ва фантастик келажакни излаш” китоби муаллифи Эшли Вэнсга берди. Google бош директори ўз дўстининг хатти-ҳаракатларини ажабтовур деб ҳисобламоқда. Пейж ҳозирча Маскка уйининг калитларини бермагани, бироқ бундай имконият борлигини айтиб ҳазиллашмоқда.

Илон Маскнинг давлати 13 млрд доллар атрофида баҳоланмоқда, унинг Лос-Анджелесда 17 млн долларлик уйи бор. Бироқ Маск Кремний водийсида ҳеч қандай кўчмас мулкка эга эмас. Шунинг учун миллиардер Пало Альтога иш билан борганда Пейджнинг 6 та ётоқхонасидан бирида тунашга ижозат сўрайди.

Маълумот учун, Илон Маск Канада ва АҚШ фуқаролигига эга тадбиркор, ихтирочи ва сармоядор ҳисобланади. У SpaceX ва PayPal компаниялари асосчиси, Tesla Motors компаниясининг бош дизайнери, бош директори ва директорлар кенгаши раҳбари ҳисобланади.       

Top