05:04 / 12.05.2015
4041

Сурия ТИВ Туркия бош вазирининг Сулаймон-шоҳ мақбарасига ташрифи мамлакат мустақиллигини бузганлигини таъкидламоқда

Туркия бош вазири Аҳмад Довудўғлу Усмон империясининг асосчиси, Усмон I (Ғозий Усмон-пошша) нинг бобоси – Сулаймон-шоҳнинг Суриядаги мақбарасига ташриф буюриб, “Сурия мустақиллигини жиддий бузган”. Бу ҳақда Сурия араб республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Фейсал Мекдад маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, турк ҳукумати раҳбарининг Сурия ҳудудига Дамашқ билан келишилмаган ҳолда ташриф буюриши “халқаро меъёрларнинг очиқчасига поймол қилиниши” ҳисобланади

“Туркия эртами-кечми Сурия мустақиллигини бузишда қилган ҳамма қилмиши учун жазоланади”, деб айтиб ўтди Мекдад. 

Анқара Сурия-Туркия чегарасидан200 музоқликда, Кобанидан ғарбда жойлашган ҳамда курдлар назорати остида бўлган Эшма қишлоғига ташриф буюриши ҳақида Сурияни огоҳлантирмаган. Довудўғлу мақбарага ташриф буюргани 10 майда маълум бўлган эди. Бош вазир бу ҳолат юзасидан ҳеч қандай оммавий баёнот бермаган. 

Сулаймон-шоҳ мақбараси 22 февралда турк қўшинларининг 700 нафар ҳарбийси ва зирҳли техника иштирокидаги махсус операция давомида Эшма қишлоғига кўчирилиб ўтказилган эди. Бунгача Усмон I бобосининг қабри Сурияда, Туркия чегарасидан30 кмузоқликда Жобир истеҳкоми яқинида жойлашган эди. Бу ҳудуд ИШИД жангарилари томонидан босиб олинган. Бироқ Сурия шимолида насроний черковлар ва сўфийлар қабрларини вайронага айлантирган ИШИД жангарилари мақбарага ҳеч қандай шикаст етказишмаган.     

Февралда Сурия ҳукумати Туркияга Сулаймон-шоҳнинг қабрини кўчириб ўтказишда бир томонлама қарор қабул қилганига эътироз билдирган эди ва “Сулаймон-шоҳ мақоми тўғрисидаги 1921 йилда тузилган келишувни бузганлик учун барча жавобгарликни” Анқарага юклади.

Сурия Анқарани Туркия ҳудудидан мамлакатга бостириб кирган ёлланма террорчиларга ҳарбий-логистик кўмак бераётганликда очиқчасига айблаб келмоқда. Жангарилар томонидан Идлиб шаҳри ва Жиср-аш-Шуггур давонининг босиб олиниши бунга охирги мисол бўлади. Сурия Ташқи ишлар вазирлиги 28 апрелда БМТ Хавфсизлик кенгашига юборган мактубида халқаро ҳамжамиятдан “Суриянинг шимоли-ғарбида турк қуролли аралашувини тўхтатишга қаратилган шошилинч чора-тадбирларни қабул қилишини” талаб қилди. “Турк қўшинлари томонидан жангариларга кўмак бериш БМТнинг мустақил аъзо давлатига қарши очиқчасига тажоввуз ҳисобланади”, дейилади мактубда. Сурия ТИВ фикрига кўра, “бу БМТнинг террорга қарши курашга тегишли резолюцияларининг Анқара томонидан бузилишининг навбатдаги исботи бўлмоқда”.

Top