11:34 / 12.05.2015
2058

Ташқи ишлар вазирлиги: Саудия Арабистони қиролининг Обама билан учрашувга бормаслиги муносабатларнинг ёмонлашувини англатмайди

Саудия Арабистони қироли Салмон бин Абдулазиз ас-Сауднинг АҚШ президенти Барак Обама билан учрашувга бормаслиги икки давлат ўртасидаги муносабатларнинг ёмонлашганлигини англатмайди. Бу ҳақда ташқи ишлар вазири Одил ал-Жубайр баёнот берди.

Вашингтонда Форс кўрфази араб давлатлари ҳамкорлиги кенгашининг АҚШ раҳбари билан учрашуви бўлиб ўтиши керак эди. Тадбир доирасида қирол АҚШ президенти билан икки томонлама учрашув ўтказиши керак эди. Аммо кеча қиролнинг учрашувга бора олмаслиги маълум бўлди. Унинг ўрнига учрашувда бошқа масъул шахслар иштирок этади. Жумладан, форумга валиаҳд шаҳзоданинг ташриф буюриши кутилмоқда.

Top