11:57 / 12.05.2015
1942

Тошкентда халқаро нефть-газ кўргазмаси бошланди

Бугун Тошкентдаги “Ўзэкспомарказ” кўргазмалар залида “Ўзбекистон нефти ва гази – OGU 2015” XIX халқаро кўргазмаси ва конференциясининг очилиши бўлиб ўтди.
Экспозиция Ўзбекистонда нефть соҳасининг бошланганига 130 йил тўлиши юбилейига бағишланади.

Кўргазмадан кўзланган асосий мақсад давлат ва хусусий сектор вакиллари ўртасидаги алоқалар учун платформа яратиш, турли компанияларнинг ишлаб чиқариш салоҳиятини намойиш этувчи тақдимотлар ўтказиш, соҳадаги янги тенденцияларни муҳокама қилиш, маҳорат мактаблари ўтказиш ва тажриба алмашишдир.

Тадбирда жаҳоннинг 20 мамлакатига мансуб 200 бренд иштирок этади. Булар қаторида Австрия, Бельгия, Буюк Британия, Германия, Италия, Қозоғистон, Хитой, Нидерландия, Польша, Жанубий Корея, Россия, Словения, Туркия, Украина, Франция, Чехия, ЖАР кабилар бор.

Top