10:07 / 13.05.2015
2347

АҚШда Amtrack компаниясининг поезди фалокатга учраши оқибатида камида 5 киши ҳалок бўлди

АҚШда Amtrack компаниясининг Вашингтондан Нью-Йоркка кетаётган поезди фалокатга учраши оқибатида камида 5 киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Philly.com портали.

Бу ҳақда Филадельфия шаҳри мэри маълум қилди. Поезд айнан шу шаҳар яқинида фалокатга учраган.

Гувоҳларнинг айтишича, поезднинг 8 тадан 10 тагача вагонлари темирйўл изидан чиқиб кетган. Баъзи йўловчилар вагонлар ичидан қолиб кетишган. Қутқарувчилар уларни чиқариб олишга ҳаракат қилмоқдалар.

Расмий шахслар берган маълумотларга кўра, поездда 240 га яқин йўловчи ва поезд бригадаси аъзолари бўлган.

Аввалроқ поезд фалокатга учраши оқибатида камида 50 киши жароҳат олгани маълум қилинганди.

Top