01:44 / 13.05.2015
2012

Колумбия Shell ва Exxon’ни сланецли нефть қазиб олишда ҳамкорлик қилишга таклиф этмоқда

Колумбия тоғ-руда саноати ва энергетика вазири Томас Гонсалес Royal Dutch Shell ва ExxonMobil компаниялари билан ҳамкорликда иккитадан кам бўлмаган шельф лойиҳаларини амалга ошириш режалари ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги хабар бермоқда.  

“Биз сланецли нефть қазиб олиш соҳасида кўраётган нарсамиз шуки, унинг истиқболлиги баъзи компаниялар учун уларнинг олдинга ҳаракат қилишларида анча қизиқарли бўлаётганидир”, деб айтди Гонсалес. Гонсалеснинг айтишича, янги конлар Колумбия нефть қазиб олувчи Ecopetrol давлат компаниясига ўз захираларини кўпайтиришга имкон беради. Бугунги қазиб олиш ҳажми эса яқин 8 йил ичида фаолият юритишни прогноз қилишга имкон беради.   

Ўтган йили Колумбия ҳукумати гидроузиш усули ёрдамида нефть ва табиий газ разведкасини ўтказишга рухсат берган эди. Жорий йилнинг февралида нефть нархининг тушиши сабабли Колумбияда нефть разведкаси ва қазиб олиниши тўхтатилиши маълум бўлган эди.    

Top