17:08 / 13.05.2015
1929

Май ойида “2015 йилда Осиё ва Тинч океани минтақасида иқтисодий ва ижтимоий вазият шарҳи” тақдимоти ўтказилади

Май ойининг ўрталарида Осиё ва Тинч океани минтақаси бўйича БМТ Иқтисодий ва ижтимоий комиссияси томонидан тайёрланган “2015 йилда Осиё ва Тинч океани минтақасида иқтисодий ва ижтимоий вазият шарҳи” ҳисоботининг тақдимоти бўлиб ўтади.

Ушбу ҳисобот кўплаб қирралар таҳлилига асосланган инклюзивлик индексини ташкил қилади; унда иқтисодий, ижтимоий ва экологик жиҳатлар ўз аксини топади. Ҳисобот ўз навбатида ижтимоий ва иқтисодий тараққиёт бўйича миллий ҳисоботлар материалларига асосланади. Жумладан, 2015 йилнинг 30 апрель куни Ўзбекистон Минг йиллик мақсадлари бўйича Иккинчи миллий ҳисоботни тақдим қилди.
Медиабрифинг БМТ бош котиби ўринбосари, Иқтисодий ва ижтимоий комиссия ижрочи котиби доктор Шамшод Ахтарнинг видеомурожаатидан бошланади. Ҳисобот тақдимоти 14-19 май кунлари орасида минтақанинг барча давлатларида бўлиб ўтади.

Top