12:49 / 13.05.2015
2491

Покистонда автобус ўққа тутилиши оқибатида 40дан зиёд одам ҳалок бўлди

Покистоннинг жанубида жойлашган Карачи шаҳрида автобус ўққа тутилиши оқибатида камида 41 киши ҳалок бўлди ва яна 20 киши яраланди. Бу ҳақда маҳаллий полицияга иқтибос келтирган ҳолда DAWN нашри хабар берди.

“Камида 6 нафар қуролланган шахс Карачининг Сафур Готх туманида автобусга ҳужум уюштирди”, деб маълум қилмоқда полиция вакили.

Қайд этилишича, ҳужум пайтида автобусда 50 нафардан 60 нафаргача йўловчи бўлган.

Автобусга ҳужум уюштирган жиноятчилар беркинишган.

Top