06:54 / 13.05.2015
3989

Реактив сумкали икки ихтирочи Дубай узра парвоз қилди

Ив Росси ва унинг шериги Венс Реффет елкага осиб олинадиган реактив сумкалар билан Дубай осмони узра учиб ўтишди. Бу ҳақда The Verge нашри хабар бермоқда.

Улар ўзлари ясаган сумкалар билан саёҳат қилишни чўллардан бошлашган, ороллар устидан учишган ҳамда дунёдаги энг баланд бинони айланиб ўтишган. Парвоз сайёҳлар ёнида учиб борган самолётнинг бортига ўрнатилган камералар ҳамда GoPro камералари ёрдамида тасвирга олинди.  

“Жетмен” лақаби билан машҳур бўлган швейцариялик учувчи-ихтирочи Ив Росси реактив одам ва Гиннесс рекордлари китоби рекордчиси ҳисобланади. Росси аввалроқ Boeing B-17 самолёти ёнида пластмасса қанотларда учиб боргани билан машҳур бўлиб кетганди.

Top