02:33 / 14.05.2015
2066

“Манчестер Юнайтед” ўйинчисининг уйида ёнғин содир бўлди

“Манчестер Юнайтед” клуби яримҳимоячиси Крис Смолингнинг уйида ёнғин содир бўлди, деб хабар бермоқда Daily Mail нашри.

12 май куни футболчининг уйи жойлашган ҳудудни назорат килаётган полиция ходимлари Смолингнинг Боудондаги уйи ҳовлисидан тутун чиқаётганини пайқаб қолишган. Полициячилар боғда ишлатиладиган шланг ёрдамида мустақил равишда оловни ўчиришга ҳаракат қилишган.

Ёнғин жакузининг электр тизимидаги муаммо сабабли чиққан бўлиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда. Футболчининг ўзи бу пайтда уйда бўлмаган.

Top