17:24 / 14.05.2015
1944

2015 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистонда 49.6 млн долларлик 76та грант олинди

Жорий йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистонда умумий қиймати 49.6 млн долларга тенг жами 76та грант олинди. Бу ҳақда молия вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълумотларга қараганда, грантларнинг 16таси (29.6 млн доллар) соғлиқни сақлаш соҳасига йўналтирилган. Умумий қиймати 5.9 млн долларни ташкил қилувчи 25 грант фан, таълим, малака ошириш соҳаларига қаратилган. Ҳуқуқ-тартибот ва божхона идораларининг техник таъминотига 5.9 млн долларлик 2та грант йўналтирилган.
Шунингдек, экология, давлат хизматини институционал ривожлантириш, ижтимоий ҳимоя, маданиятни ривожлантириш сингари соҳаларга қаратилган грантлар олинган.

Top