16:36 / 14.05.2015
1564

Германиялик 102 ёшли аёл дунёдаги энг кекса фан докторлигига номзод бўлди

Берлинда яшовчи неонатолог, 102 ёшли Ингеборг Рапопорт дунёдаги энг кекса фан докторлигига номзод бўлиб турибди. The Wall Street Journal газетасида ёзилишича, Рапопорт хоним диссертациясини Гамбург университетига 1938 йилда топширган, аммо онаси яҳудий бўлгани, ўзи протестант бўлгани учун ҳимояга рухсат ололмаган.

У фақат 2015 йилдагина ҳимояга чиқа олди. Унинг ўғли Томаснинг Гамбург бўйича ҳамкасби, Гарвард тиббиёт мактаби профессори Гамбург университетининг тиббиёт факультети декани доктор Уве Кох-Громусга Рапопорт хонимнинг тарихини сўзлаб берган. Декан икки профессор билан бирга хоним билан 45 дақиқалик суҳбат уюштириб, унинг докторлик диссертациясини қабул қилиб олган.

Диссертация иши дифтерияга бағишланади. Ушбу илмий иш ёзилган олис 1938 йилда бу АҚШ ва Европада болаларнинг ялпи ўлимига сабаб бўлаётган долзарб касаллик эди.
Ҳимоя 9 июнь куни Гамбургда бўлиб ўтади.

Top