17:36 / 14.05.2015
2802

Испания чемпионати тўхтатиб қўйилмайдиган бўлди

Испания чемпионатининг ҳал қилувчи иккита тури ва Испания кубоги вақти ўзгартирилмайдиган ёки бекор қилинмайдиган бўлди. Бу ҳақда Sky Sport нашри хабар тарқатди.

Манбанинг қайд этишича, суд Испания футбол федерацияси ва футболчилар Касаба уюшмасининг мамлакатдаги барча ички турнирларни тўхтатиб қўйилишини сўраб қилган мурожаатларига рад жавобини берган.

Испания чемпионатининг 37-тури 17 май куни барча учрашувлар бир вақтда Тошкент вақти билан 22:00да бошланади.

Эслатиб ўтамиз, Испания футбол федерацияси ва футболчилар Касаба уюшмаси мамлакат ҳукумати билан ТВ трансляциялар борасида юзага келган ихтилофлар натижасида барча ички мусобақаларни тўхтатиб қўйиш бўйича судга мурожаат қилганди.

Top