11:52 / 14.05.2015
3257

Ватикан Фаластин давлатини расман тан олди

Ватикан Фаластин давлатини расман тан олди. Бу ҳақда Associated Press ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Расмий ҳужжатларга кўра, Ватикан дипломатик алоқалар доирасида аввалгидек "Фаластинни озод қилиш ташкилоти" ўрнига Фаластин давлати деб мурожаат қилишни афзал кўрмоқда.

“Ҳа, бу ҳолат Фаластин давлатининг мавжудлигини тан олишни билдиради”, деб айтди Ватикан матбуот котиби.

Ўз навбатида, Исроил Ватиканнинг бу қароридан ҳафсаласи пир бўлганини билдириб ўтди.

Top