09:46 / 14.05.2015
4877

Халқаро валюта жамғармаси: Ўзбекистон ўзини халқаро иқтисодиёт таҳдидларидан асраб қолди

Ўзбекистон жаҳон бозорларидаги мураккаб шароитларда иқтисодиётни яхши назорат қилиб бормоқда. Бу ҳақда Халқаро валюта жамғармасининг мамлакатдаги миссияси якунларига кўра ҳисоботда баён қилинди.
Яқин Шарқ ва Марказий Осиё мамлакатлари департаменти маслаҳатчиси Рожа ал-Марзуқий бошчилигидаги миссия Ўзбекистонда 29 апрелдан 12 майга қадар ХВЖ келишувлари 4-моддасига биноан консультатив фаолият юритди. Ушбу фаолият якунларига кўра Ўзбекистон иқтисодиётига умумий баҳо берилган ҳисобот эълон қилинди.
“Ўзбекистон иқтисодиёти Европа ва Россияда иқтисодий фаолликнинг сусайиши, нефть нархининг тушиши билан боғлиқ бўлган ташқи вазиятнинг қийинлашиб бориши шароитида барқарорликни сақлаб турмоқда”, – деб таъкидланади ҳужжатда.
Таъкидланишича, 2015 йилнинг биринчи чорагида ялпи ички маҳсулот ҳажми 7.5 фоизга ошган. Инфляция ҳисобот даврида 11 фоиздан 9 фоизга тушган.
Ҳисоботда қайд қилинишича, давлат инвестициялари ҳажмининг катталиги ва газ экспортини Россиядан Хитойга йўналтириш стратегияси мамлакат иқтисодиётини бошқа давлатларда кузатилаётган секинлашувдан сақлаб турмоқда.

Top