16:18 / 15.05.2015
2701

Ўзбекистонлик спортчилар Сеулдаги Жаҳон чемпионатида яна 5та медални қўлга киритди

Кореянинг Сеул шаҳрида давом этаётган Жаҳон Чемпионати ва ўйинларида юртдошларимиз терма жамоа ҳисобига яна 5 медал қўшиб қўйдилар.

Сузиш бўйича терма жамоа аъзоси Жуманиёзов Шохзод комплекс сузиш усулида барчадан устун келиб, 02:23.41 натижа билан олтин медалга сазовор бўлган бўса, яна бир сузувчимиз шу усулда 02:39.94 натижани кўрсатиб бронза медалига сазовор бўлди. Кумуш медали россиялик спортчи Максим Никифоровга насиб этди.

Дзюдо бахсларида -100 кг. вазн  тоифасида Шарипов Ширин финалда 2012 йил Лондон Паралимпия ўйинлари ғолиб, 2014 йил Пара Осиё ўйинлари ғолиби кореялик спортчи Гвин Гуэнни 01:05 дақиқа ичида иппон баҳоси билан мағлуб этиб, мусобақанинг энг юқори поғонасидан жой олди.

Шунингдек, -81 вазн тоифасида 2012 йил Лондон Паралимпия ўйинлари кумуш медали совриндори Шариф Халилов кореялик спортчи Жунг Минлига финал олишувини бой бериб, кумуш медалини олган бўса,  -90 кг. вазн тоифасида ҳамюртимиз Шухрат Бобоев ярим финал босқичида АҚШлик спортчи 2014 йил Жаҳон чемпиона Дейван Дартаниянни 01:42 дақиқада иппон баҳоси билан енгиб бронза медалига сазовор бўлди.

Қизлар бахсида -63 кг. вазн тоифасида Турсунпошша Нурметова ярим финал босқичида Шведциялик спортчи 2014 йил Европа чемпиони Анна Ингриднини 24 сонияда иппон баҳоси билан енгиб бронза медалига сазовор бўлди.

Мусобақа якунига кўра Терма жамоа ҳисобида шу кунга келиб 5 олтин 2 кумуш ва 5 бронза медали қўлга киритилди. Терма жамоамиз медаллар сони бўйича кучли 6 ликдан ўрин олди.

 

 

Top